Марказий Осиё ва Корея экспертлари форуми бошланди
글쓴이 :
최고관리자
등록일 :
2024-01-02 09:23:42
조회수 :
1,933회
글쓴이 : 최고관리자
등록일 : 2024-01-02 09:23:42
조회수 : 1,933회
링크 #1 https://uza.uz/uz/posts/markaziy-osiyo-va-koreya-ekspertlari-forumi-boshlandi_546819 | 클릭수 1651회 |
Тошкентда “Марказий Осиё – Корея Республикаси: ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболи стратегик мулоқоти” мавзусида экспертлар форуми бошланди.
Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтаётган анжуман мамлакатимиздаги Марказий Осиё мамлакатлари дипломатик ваколатхоналари, минтақа давллатлари ва Корея Республикаси эксперт-таҳлилий, илмий-академик доиралари раҳбарлари ва вакилларидан иборат салмоқли таркибни жамлади.
Форумни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов кириш сўзи билан очиб берди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳангук чет тиллар университети қошидаги Корея халқаро минтақавий тадқиқотлар маркази ҳамкорликда уюштирилган мазкур экспертлар форумида Марказий Осиёдаги ҳозирги вазият, иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболи, томонлар ўртасидаги маданий-гуманитар мулоқотни кенгайтириш юзасидан атрофлича фикр алмашилмоқда.
Тадбирда Корея томонидан Халқаро минтақавий тадқиқотлар маркази директори Кан Жун Ёнг, “Корея Республикаси – Марказий Осиё” ҳамкорлик форуми котибияти ижрочи директори Ли Жонг Гук, иқтисодий хавфсизлик бўйича Корея Республикаси Президенти котиби Ван Юн Жунг, Корея Республикаси Президенти девонининг махсус маърузачиси Ом Нарин, Миллий стратегиялар бўйича илмий лойиҳалар агентлиги профессор-ўқитувчилари ва экспертлар иштирок этяпти.
Ғайрат Хонназаров,
ЎзА