Марказий Осиё ва Корея экспертлари форуми бошланди > 미디어

닫기
통합검색

ENG
북방 문화 접점 확인과 문화 허브의 구축
HK+국가전략사업단 미디어

Марказий Осиё ва Корея экспертлари форуми бошланди

글쓴이 : 최고관리자

등록일 : 2024-01-02 09:23:42

조회수 : 1,804회

링크 #1 https://uza.uz/uz/posts/markaziy-osiyo-va-koreya-ekspertlari-forumi-boshlandi_546819 클릭수 1574회
Марказий Осиё ва Корея экспертлари форуми бошланди

Тошкентда “Марказий Осиё – Корея Республикаси: ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболи стратегик мулоқоти” мавзусида экспертлар форуми бошланди.

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтаётган анжуман мамлакатимиздаги Марказий Осиё мамлакатлари дипломатик ваколатхоналари, минтақа давллатлари ва Корея Республикаси эксперт-таҳлилий, илмий-академик доиралари раҳбарлари ва вакилларидан иборат салмоқли таркибни жамлади.

Форумни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов кириш сўзи билан очиб берди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳангук чет тиллар университети қошидаги Корея халқаро минтақавий тадқиқотлар маркази ҳамкорликда уюштирилган мазкур экспертлар форумида Марказий Осиёдаги ҳозирги вазият, иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболи, томонлар ўртасидаги маданий-гуманитар мулоқотни кенгайтириш юзасидан атрофлича фикр алмашилмоқда.

Тадбирда Корея томонидан Халқаро минтақавий тадқиқотлар маркази директори Кан Жун Ёнг, “Корея Республикаси – Марказий Осиё” ҳамкорлик форуми котибияти ижрочи директори Ли Жонг Гук, иқтисодий хавфсизлик бўйича Корея Республикаси Президенти котиби Ван Юн Жунг, Корея Республикаси Президенти девонининг махсус маърузачиси Ом Нарин, Миллий стратегиялар бўйича илмий лойиҳалар агентлиги профессор-ўқитувчилари ва экспертлар иштирок этяпти.

Ғайрат Хонназаров,

ЎзА

목록